5 dekabr 11:47

Алишер Усмонов илк бор Ўзбекистонга қилинган сармоялари ҳақида гапирди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Рейтерга берган интервьюсида Ўзбекистоннинг янги Президентига мамлакатни ташқи оламга олиб чиқишда ёрдам бераётганини айтди, деб ҳабар беради 1News.uz.

“Менинг ишим – маслаҳат, консалтинг ва ҳайрия лойиҳалари”, — таъкидлади бизнесмен.

Бизнесмен сармоялар миқдорини ошкор қилмади, аммо 49% акциясига эга россиянинг USM холдинг компанияси ва Ўзбекистондаги металлургия корҳоналари ўртасида ҳамкорликни мустахкамланиши тўғрисида айтиб ўтди.

“Бугунги ҳокимиятнинг мамлкатда молиявий ислоҳатларни олиб боришдаги дадиллиги менда катта ҳурмат уйғотмоқда. Кўп давлатларда бўлганидек, Ўзбекистонда бунга уч-беш йил кетади, деб ўйлаган эдим. Бу ерда эса бу масала бир йилда ҳал бўлди ”, — деди бизнесмен.

“Аввал ҳамма Ўзбекистонга сармоя қилишдан кўрқарди, чунки фойдани репатриация қилиш механизми йўқ эди. Бугун эса бу масала қонун жихатдан деярли ҳал бўлган, олдинда техник расмийлаштириш қолди ҳолос”, — деди у. “Бу, албатта, Ўзбекистон учун улкан натижа”.

Шу ўринда Усмоновнинг Ўзбекистон Президенти билан алоқалари пайдо бўлди: Шавкат Мирзиёев БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош ассамблеясига бориш учун миллиардернинг шаҳсий самолётидан фойдаланди. Бунга Усмонов қуйидагича изоҳ берди:

“Мирзиёвнинг учиш масаласи мени олдимда мухокама қилинди, аммо парвознинг узоқлиги туфайли керакли даражадаги борт йўқ эди. Мен самолётни текинга беришга тайёр эдим, аммо Ўзбекистон бу тижорат келишуви асосида бўлишига ундади. Ва шундай ҳам бўлди”.

Усмоновнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон ҳукумати билан Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги тарихий ёдгорликларни қайта тиклаш лойиҳалари устида ҳамкорлик қилмоқда.

Шу ўринда, у барча ватандошларни, жумладан чет элда яшовчи ўзбекларни мамлакатни ривожланган ва сиёсан адолатли давлат бўлишида ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.





Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Ўзбекистон ва Грузия иқтисодиқ ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Грузия иккитомонлама муносабатларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Элёр Ғаниев Ўзбекистон ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди

Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тезкор: Шавкат Мирзиёев 2700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон раҳбари мамлакат тарихидаги илк авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тошкент ИИББ Қора-Қамишда содир бўлган аянчли ЙТҲ ҳақида хабар берди

Nexiya ва Spark автомобиллари Олмазор туманида тунда тўқнашиб кетди: ЙТҲ натижасида бир киши қурбон бўлган.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларининг амал қилиш муддати қачонгача?

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш 2020 йилга келиб якунига етади.

NBU Тошкентда тунда валютани қаерда алмаштириш мумкинлиги ҳақида маълум қилди

Миллий банк 24 соатлик валюта айирбошлаш шаҳобчалари очиқлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

Марказий банк уй ва автомобиллар нима сабабдан ҳали ҳам долларда сотиб олинаётганини изоҳлади

Тимур Ишметов мол-мулкни хорижий валютада сотиб олишнинг асосий сабабларини айтиб ўтди.

Ҳайдовчилар малакасини ошириш нима, Avtotest ва нима сабабдан ҳамма у ҳақида гапирмоқда?

Юридик шахслар автомобиллари ҳайдовчиларининг малака ошириши, қаерда ва қандай амалга оширилиш ҳамда у нима учун кераклиги ҳақида нималарни билишимиз керак.

Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига электрон карталар берилади

Мирзо Улуғбек туманида «Ақлли шаҳар» лойиҳаси амалга оширилади.

Ўзбекистонда 30 кунлик ягона туристик виза жорий қилинди

Энди туристлар Ўзбекистонда бир ҳафта эмас, бир ой бўлишлари мумкин.

Бухорода коллеж ўқувчиси онасини пичоқлаб қўйди

Бухорода учинчи курс коллеж ўқувчиси онасига пичоқ билан ташланди.

Тошкентда Россияга қизларни фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёл қўлга олинди

Россия Федерациясига фоҳишалик қилиш учун қизларни юбораётган аёл қўлга олинди.

8 йил давомида Green Card да қанча ўзбекистонлик иштирок этгани маълум бўлди

Green Card лотереясида 8 йил давомида Ўзбекистондан қанча одам иштирок этгани ҳақида маълумот эълон қилинди.

Ravon автомобиллари Россияда сотув бўйича рекорд ўрнатди

General Motors Uzbekistan автомобиллари Россия бозорларини янги бренд билан забт этмоқда.

2-рақамли Аҳмадбой:Ўзбекистонда яна бир молиявий пирамида фош этилди (видео)

Тошкент вилоятидаги яна бир молиявий пирамида тафсилотлари маълум бўлди.

Тўрт ёшли қизини камера олдида урган отани қандай жазо кутмоқда?

Камера олдида ўз қизини шафқатсизларча калтаклаган отани қандай жазо кутмоқда.

Япония Ўзбекистонда футболни ривожлантиради

Икки давлат ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликлар йўлга қўйилади.

Марказий банк конвертация очилгандан буён қанч пуллар келиб тушгани ҳақида маълумот берди

Конвертация очилганига икки ой муддат ўтган бўлсада, Ўзбекистон аҳолиси томонидан ярим миллион доллардан зиёд пул банкка сотилган.

Қибрайда невара бувисининг берган танбеҳи сабаб уни ўлдириб қўйди

Қибрай туманида ўз бувисини спиртли ичимлик ичмаслик бўйича берган танбеҳи учун невараси калтаклаб, ўлдириб қўйди.

Ўзбекистонда афғонларни ўқитиш маркази очилади

Марказ афғонларни олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича кадрларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Тошкентда бир йўловчини Matiz, унинг ортидан Spark ҳам уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ 24 ноябрдаги даҳшатли ЙТҲ ҳақида хабар берди.

Тошкентда Таълим вазирлигининг ёлғончи ходимлари қўлга олинди

Таълим вазирлиги ходимлари сифатида 6000 долларни фирибгарлик йўли билан олиб қўйишган.

Популярное / Машҳур