24 noyabr 16:18

Чимкентда кийим-кечак ортидан: қандай етиб бориш мумкин, қаерларда бўлиш лозим ва қанча пул керак?

 

Танишларимиздан Чимкентга шопинг қилиш учун борганини кўп бора эшитганмиз. Тошкент билан Чимкент орасидаги масофа бор йўғи 126 км ни ташкил этади. Шу билан бирга, Чимкент Қозоғистоннинг энг яқин йирик шаҳарларидан бири ва у ерга бир кунда бориш мумкин. Кўплаб бозор ва йирик Савдо-кўнгилочар масканлари одамни карахт қилиши табиий. Қозоғистон савдо масканларида Ўзбекистонда тақдим этилмаган бренд дўконлар кам эмас. Ана шунинг учун ҳам у ерга ҳамюртларимиз камида 1-2 кунга боришади.

Американинг «қора жума» ва янги йил байрами олди чегирмалар арафасида Repost  Чимкентга бориш, қаерларга ташриф буюриш ва қайси дўконлардан харидларни амалга ошириш мумкинлигига ойдинлик киритди. Бу саёҳат қанчалик ўзини оқлашини ҳар бир одам ўзи ҳал қилади.

Чимкентга қандай бориш мумкин?

Ҳозирда шаҳарлараро темир йўл ёки ҳаво йўли боғламаси мавжуд эмас, шу сабаб ҳам чегарадан ўтиш керак бўлади.Қоидасига кўра, чегарадан ўтишда одамлар Черняевка, Қоплонбек ёки Май қишлоғидаги назорат-рухсат бериш пунктларини танлашади. Чимкентга етиб бориш учун Черняевкадан бориш энг осони, шу сабаб ҳам биз шу усулни қўллаб кўрамиз.

Чегарагача йўл

Черняевкага етиб олиш жуда осон: такси ёрдамида ёки бўлмаса Юнусобод Универсамигача бориб, у ердан чегарагача борадиган маршруткаларга чиқишнинг ўзи кифоя қилади. Ва ниҳоят, энг қулай йўли бу чегарагача ўз шахсий автомобилингизда боришдир.

Чегарадан ўтамиз

Ўзбекистондан Қозоғистон чегарасига ўтиш учун Сизга фақатгина паспорт керак бўлади. Айримлар ОВИРнинг рухсати керак, деб хато ўйлайди, сабаби Ўзбекистон Қозоғистон Республикасида визасиз давлатлар рўйхатига киради. Агарда, сиз фарзандингизни ҳам ўзингиз билан бирга олиб боришни истасангиз, у ҳолда ота-онанинг биридан нотариус орқали расмий рухсатномани расмийлаштиришингиз лозим бўлади, акс ҳолда чегарадан сизни ўтказишмайди.

Одатда, чегарадан ўтиш тахминан бир соат вақтни олади, бироқ таъкидлаш жоизки, ўз автомобилингизда чегарадан ўтишда транспортни ҳам алоҳида текширувлардан ўтказиш кераклиги сабаб, 2 соатдан 4 соатгача вақт талаб этади.

Чимкентгача йўл

Черняевкадан чиқиш биланоқ кўплаб миқдордаги машина ва маршруткаларни учратишингиз мумкин, айнан шу транспорт воситалари сизни шаҳаргача олиб бориб қўяди. Одатда, транспортларнинг олд ойнасига «До Алматы», «До Тараза» ёзувларни илиб қўйишади, бироқ биз Чимкентга борадиган транспортни излаймиз. Таксида йўл ҳақи ўртача 1500 тенге ни, автобусда эса 1000 тенге ни, сўмга нисбатан қиймати 35 минг сўмни ташкил этади.

Назорат-рухсат бериш пунктидан узоқда бўлмаган жойда пулларни тенге га алмаштириш пунктлари мавжуд. Маҳаллий аҳоли ҳам мазкур хизматни кўрсатиши мумкин, бироқ буни тавсия қилмаган бўлардик, сабаби бу қонунга зид, албатта. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолидан пулларни алмаштириш, қоидаси бўйича фойдасиз.

Тошкентдан Чимкентгача етиб келиш учун ўртача 1,5-2 соат вақт кетади. Агарда кимдир ўз автомобилида борадиган бўлса, автомобил бакини ёқилғи билан тўлдириб олишни тавсия қиламиз, сабаби йўлларда ёқилғи қуйиш шаҳобчалари кам учрайди.

Энг муҳими: кийим-кечак учун қаерга бориш лозим?

Чимкентда 15 дан зиёд йирик савдо марказлари фаолият юритади. Эътиборингизга улардан энг машҳурларини тақдим этамиз:

  • Mega Planet

Ҳа албатта, биз адашмадик! Бизнинг шаҳарда ҳам шу номдаги савдо маркази бўлишига қарамасдан, лекин уларни бир-бири билан солиштириш нотўғри бўлади. Қозоғистон MEGAси – республика бўйлаб ҳақиқатдан жуда йирик савдо маркази ҳисобланади. Мазкур марказ ҳажмининг катталиги ва дўконларининг кўплиги билан ажралиб туради.

Манзил: Тауке хан проспекти, Чимкент, Қозоғистон

Машҳур дўконлари: Mango, COLIN’S, GLASMAN, Du pareil au Meme, MARWIN, LC Waikiki, MEXX, Koton, Yves Rocher, Jennyfer, Savage, Flormar, Intertop

  • Shymkent Plaza

Чимкентдаги янги савдо маркази, бу ерда сиз аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар, китоб ва косметика дўконлари, ва албатта уй жиҳозлари учун керакли молларни топишингиз мумкин.

Манзил: Ал-Фаробий майдони 3/1, Чимкент, 160019, Қозоғистон

Машҳур дўконлари: L’OCCITANE, Nature Republic, Beautymania, Pandora, Koton, Lichi, NewYorker, Defacto, PANCO, Bershka

  • Фиркан City

Манзил: Чимкент ш., Тауке Хан кўчаси, 330 уй

Машҳур дўконлари:  Black Star Wear, Пуговка, Men World, Alexander Gardi

  • Hyper House

Манзил: Турар Рыскулов кўчаси 19, Чимкент, Қозоғистон

Машҳур дўконлари: Adidas, INCITY, Baby Home, Kari, Jenavi, Dress up

  • Канны

Бошқа савдо марказларидан фарқи марказнинг биринчи қаватида фақатгина Хитойдан келтирилган моллар сотилади, иккинчи ва учинчи қаватларида бренд дўконлар фаолият юритади. Дунё брендларидан Gucci га ўхшаш дўконлар бўлиб, улардаги ҳамёнбоп бўлмаган нархлар сизни қувонтирмаслиги табиий.

Манзил: Кунаев проспекти 31/3, Чимкент, Қозоғистон

Машҳур дўконлари: Finn Flare, Daniel Hechter

  • Аль Фараби

Манзил: Темирлановское ш., Чимкент, Қозоғистон

Машҳур дўконлари:  Спортмастер, Болалар дунёси, ECCO, Jenavi, Roberto Bravo, Reima, IKEA

Чимкент бозорлари

Юқорида санаб ўтилган 6 та савдо марказларидан ташқари ҳамёнбоп бўлган жойлар – бозорлар ҳам йўқ эмас. Улар орасида: Евразия, Автонур ва Айна-Базар бозорларида арзон нархларда Қирғизистон ва Хитойдан келтирилган молларни харид қилишингиз мумкин, бироқ у ердаги “Туркия фабрикасиники” ва “Бу 100 фоиз оригинал мол” деган ибораларга алданиб қолманг.

Қайд учун: Савдо марказларининг барчасида харид қилинган буюмлар учун ҳақни банк картаси орқали тўлашингиз мумин, бозордаги харидлар учун эса пулларни аввалдан Чимкентнинг ҳар қандай банкларидан ёки пул алмаштириш пунктларида алмаштиришингиз керак бўлади.

Харидингиз бароридан келсин!


Анастасия Кан





Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Марказий банк уй ва автомобиллар нима сабабдан ҳали ҳам долларда сотиб олинаётганини изоҳлади

Тимур Ишметов мол-мулкни хорижий валютада сотиб олишнинг асосий сабабларини айтиб ўтди.

Ўзбекистонлик пиджакида тошлар билан ёзилган изҳор орқали ижтимоий тармоқни забт этди

Ёш йигит ўзининг оригинал изҳоридан уялмаябди ва пиджакини кийишда давом этмоқда.

Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишловчи заводлар ишга туширилади

Ўзбекистон ҳудудларида илк бор чиқиндиларни қайта ишловчи заводлар илк бора ишга туширилади.

Тошкентда чақалоқлар савдоси билан шуғулланган аёллар устидан суд бўлиб ўтди

Судланувчилар ёш ҳомиладор аёлларга ўз фарзандларини сотишни таклиф этишган.

Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб солиқлар миқдори камайтирилади

Даромад солиғини, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган солиқни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Тошкент вилоятида пул ва уй ҳайвонларини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент вилоятида йирик ўғирликларни содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Тошкентда сунъий об-ҳаволи ўзига хос автодром барпо этилади

Ҳозирча автодромда ўқиш учун Тошкентнинг уч туманидан қабул бошланган.

Тошкент кўчаларидан бирига Сеул номи берилади

Шавкат Мирзиёев Сеул шарафига пойтахт кўчаларидан бирига ном беришни таклиф этди.

Тошкентда якшанба куни биринчи қор ёғиши мумкин

Тошкентда дам олиш куни биринчи қор ёғиши мумкин.

Сергелида куннинг ярмида эркак киши автомобиль ювиш шаҳобчасидан Lacettiни олиб қочди

(Русский) Воспользовавшись тем, что автомобиль остался один, злоумышленник угнал его.

Фарғонада номаълум шахс бир оилани пичоқлаб кетган: уй эркаги вафот этган

Фарғона вилоятида пичоқ ёрдамида ҳужум қилиш оқибатида бир эркак вафот этди.

Хитой Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига $500 млн сармоя қилади

Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналарида 10 минг гектар майдонда логистик марказлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш объектлари қурилиши режалаштирилган.

Тошкентда Модалар ҳафталиги бошланди

Модалар ҳафталиги очилиши 14 ноябрь куни бўлиб ўтди.

«Hamkorbank» АТБ ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун қулай бўлган интернет-банкинг киоскаларини намойиш этади

Интернет-банкинг киоскалари фойдланиш учун тайёр ва «Hamkorbank»нинг барча офисларида ўрнатилган.

Қирғизистоннинг янги президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Янги президентнинг расмий ташрифи шу йилнинг 13-14 декабрь кунлари амалга оширилади.

Термизда Афғонистон консуллиги очилади

Консуллик Афғонистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар асосида очилади.

Тошкентда бир йўловчини Matiz, унинг ортидан Spark ҳам уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ 24 ноябрдаги даҳшатли ЙТҲ ҳақида хабар берди.

Тошкентда Россияга қизларни фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёл қўлга олинди

Россия Федерациясига фоҳишалик қилиш учун қизларни юбораётган аёл қўлга олинди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги мураббийи ким бўлади?

Ҳозирги вақтда бир қанча хорижий мутахассислар билан музокаралар олиб борилмоқда.

ЙХҚ бузиш учун жарималар 15 фоизга ошди (рўйхат)

Энг кам иш ҳақининг ошиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш жарималари ошди.

F 777 AA рақами 129 млн сўмга сотилди

Навбатдаги чиройли рақам 16000 долларга кимошди савдосида сотилди.

Ўзбекистоннинг энг киммат футбол клублари ва ўйинчилари эълон қилинди

Биринчи ўринда “Пахтакор”, энг қиммат ўйинчилар – Симич ва Сергеев.

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида 12 жамоа иштирок этади

(Русский) Участие в чемпионате примут только 12 команд вместо 16.

Ўзбекистон терроризм хавфи даражаси бўйича рейтингда нечанчи ўринни эгаллагани маълум бўлди

Ҳар йилги “Терроризмнинг глобал индекси – 2017” рейтинги эълон қилинди.

Популярное / Машҳур