Шавкат Мирзиёев АҚШда 5 миллиард долларлик шартномалар имзолади

ЎЗБЕКИСТОН
10:05, 16 Май 2018

Шавкат Мирзиёев АҚШда 5 миллиард долларлик шартномалар имзолади

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди

Бугун Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан рафиқаси билан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга борди.

16 май куни Оқ уйда Шавкат Мирзиёевни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади. Президентнинг маълум қилишича, ташрифнинг биринчи кунида 5 миллиард долларлик шартномалар имзоланган.

«Ўтган 1,5 йил ичида муносабатларимизда туб бурилиш ясалди. Америкадан жуда кўп янги ва юқори технологияларни харид қилмоқдамиз. Бугун эса АҚШнинг етакчи компаниялари билан тахминан 5 миллиард доллар қийматидаги шартномаларни имзоладик. Бу - биз бошлаган янги стратегик ҳамкорлик даври ҳисобланади», деди Ўзбекистон раҳбари.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

 

  •  

Re:post
10:05, 16 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар