«Акфа» мутахассиси Тошкент шаҳар ҳокимлигида бошлиқ бўлди

ЎЗБЕКИСТОН
11:05, 15 Май 2018

«Акфа» мутахассиси Тошкент шаҳар ҳокимлигида бошлиқ бўлди

Мурод Абдуқаҳҳорович Ирматов Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Бинолардан фойдаланиш департаменти»га бошлиқ бўлди

14 май куни Мурод Абдуқаҳҳорович Ирматов Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Бинолардан фойдаланиш департаменти» Давлат унитар корхонасига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар «Акфа» компаниясида кўчмас мулклар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, Мурод Ирматов 1980 йил Тошкент вилояти, Қибрай туманида туғилган. 2004 йили Тошкент Иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Мурод Ирматов 2011-2017 йилларда «Ko`chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ бош директори лавозимида ишлаган.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
11:05, 15 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар