Главная

Эндиликда Ўзбекистонга Тожикистондан ҳомашё маҳсулотлари келтирилади

ЭФИР
10:02, 14 Февраль 2018

Эндиликда Ўзбекистонга Тожикистондан ҳомашё маҳсулотлари келтирилади

Re : post

Тожикистон Ўзбекистонга асосан хомашё товарларидан иборат экспорт маҳсулотлари рўйхатини тақдим этди

https://www.facebook.com/nikapharm/ Реклама

Тожикистон Ўзбекистонга асосан хомашё товарларидан иборат экспорт маҳсулотлари рўйхатини тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода маълум қилди Asia-Plus га асосланиб ҳабар беради «Daryo.uz» нашри.

Шавкат Бобозода гапига кўра саноат ҳамкорлиги бўйича икки мамлакатларнинг ишчи гуруҳлари фаолият олиб бормоқда ва экспортга қўйилган маҳсулотлар рўйҳати тайёр.

Рўйхатга биринчи навбатда алюминий, руда, пахта толаси, электр энергияси, цемент, қайта ишланмаган тери, пилла, ипак, гиламлар, турли матолар, мева ва қуруқ мевалар, ичимликлар киритилган.

Бобозода ўтган йили тожик маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспорти ўзбек маҳсулотларининг Тожикистонга импорти билан деярли тенг миқдорда бўлганини билдирди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 82% га ошиб, 126 миллион долларга етди.

Бундан 69 миллион доллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг  Тожикистонга экспорти, 57 миллион доллари эса Тожикистонда тайёрланган маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ҳиссасига тўғри келди.


Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

Re : post
10:02, 14 Февраль 2018

СМОТРЕТЬ ЕЩЕ