Ҳукуматда ўзгаришлар: ким қандай лавозимни эгаллади?

ЎЗБЕКИСТОН
12:02, 14 Февраль 2018

Ҳукуматда ўзгаришлар: ким қандай лавозимни эгаллади?

2018 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистонда навбатдаги йирик лавозим алмашуви бўлиб ўтди

2018 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистонда навбатдаги йирик лавозим алмашуви бўлиб ўтди деб ҳабар беради «Kun» нашри

 Божхона 

Бундан аввла Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Божхона қўмитаси раиси лавозимига Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Азимов тайинланди. Муиджон Тоҳирийнинг ишдан бўшаш сабаби ва унинг кейинги иш жойи ҳозирча номаълум.

Қишлоқ ва сув ҳўжалиги

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев лавозимидан кетгани маълум бўлди. Аммо, Мирзаев Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарининг қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимида қолган. 

Вазирлик эса иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов раҳбар этиб тайинланган. Сув хўжалиги вазирлигига эса собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазирнинг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шавкат Ҳамроев вазир этиб тайинланди.

Тошкент ИИБ

13 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбонов лавозимидан бўшади. Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Президент Фармони билан Баҳодир Қурбоновга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. 

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган бўлиб, 2015-2017 йилларда – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган. Тасдиқланмаган маъумотларга кўра, полковник Ҳамдам Қаршиев Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги раҳбари этиб тайинланди.

Спорт 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетди. Унинг ўрнида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилиши маълум бўлди. Президентнинг тегишли фармони имзоланган. Ушбу фармон яқин кунлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойининг энг сўнгги кунида ҳам Ўзбекистонда йирик лавозим тайинловлари рўй берганди. Хусусан, Рустам Иноятов МХХ рхбарлигидан кетиб , Ихтиёр Абдуллаев МХХга янги раис бўлди. Абдуллаев ўрнига президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов республиканинг янги бош прокурори этиб тайинланди. 


Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!


 

Re:post
12:02, 14 Февраль 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар