ИИБ Каттақўрғондаги портлаш ҳақида расмий маълумот берди

ЎЗБЕКИСТОН
01:02, 14 Февраль 2018

ИИБ Каттақўрғондаги портлаш ҳақида расмий маълумот берди

ИИВ Каттақўрғон шаҳридаги пахта тозалаш заводида юз берган газ портлаши ҳақида расмий маълумот берди

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Каттақўрғон шаҳридаги пахта тозалаш заводида юз берган газ портлаши ҳақида расмий маълумот берди.

Натижада бино ичида бўлган ишчилар, Узунбўз қишлоғида яшаган А.Хўджаев, ва «Э.Миралиев» кўчасида яшаган А.Арзиқулов жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00 атрофида Зомин кўчасида жойлашган «Каттақўрғон пахта тозалаш» пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиб, портлаш рўй берган. Оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.

Re:post
01:02, 14 Февраль 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар