Главная

Ўзбекистон космосга ўз сунъий йўлдошини учиришни режалаштирди

ЎЗБЕКИСТОН
11:02, 14 Февраль 2018

Ўзбекистон космосга ўз сунъий йўлдошини учиришни режалаштирди

Re : post

Махсус гуруҳ космик ва йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ таклифларни тайёрлайди

https://agrobank.uz/ru/page/loans_special Реклама

Шавкат Мирзиёевнинг «Космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди, деб хабар беради  SputnikЎзбекистон нашри.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари миллий базасига кири тилган.

Хабарга кўра, тармоқни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳужжатини тайёрлаш учун маҳсус тузилганн Ишчи комиссия тақдим этади. Комиссияни бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов бошқаради.

  • Гуруҳ космик фаолият иқтисодий ўсишнинг локомотивларидан бирига, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишнинг қўшимча омилига айланган космик тармоқда ривожланишга эришган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганади;
  • Космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрларини комплекс таҳлил қилади, мазкур технологиялар, унга боғлиқ бўлган асбоб-ускуна ва дастурий маҳсулотларнинг инфратузилмаси ва хусусиятларини ўрганади;
  • Ўрганиш натижалари асосида космик ва комплекс технологияларни жорий этиш, шу жумладан космик ва йўлдошли тадқиқотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, космик тармоқни бошқаришнинг яхлит тизимини яратишнинг асосланган концепциясини ишлаб чиқади;
  • Йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини намоён қилиш, потенциал хорижий ҳамкорни давлат-хусусий шерикчилик шартларида жалб этган ҳолда космик ва йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш;
  • Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағларни космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг жалб этишни таъминлайди;
  • Ҳалқаро ва хорижий молия институти-донорлар билан космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболларига тегишли масалаларни муҳокама қилади ва келишиб олади.

Натижалар бўйича 2 ойлик муддатда президент девонига аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумотномани, шунингдек қўйилган вазифаларни амалий рўёбга чиқаришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритадилар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.02.2018 йилдан кучга кирди.


Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

Re : post
11:02, 14 Февраль 2018

СМОТРЕТЬ ЕЩЕ