Ўзбекистонда илк бор жигар трансплантацияси операцияси ўтказилди

ЎЗБЕКИСТОН
04:02, 14 Февраль 2018

Ўзбекистонда илк бор жигар трансплантацияси операцияси ўтказилди

Жигар циррози билан оғриган 26 ёшли беморга унинг акаси 30 ёшли Ҳаёт Дадахўжаев донорлигида жигар бўлаги трансплантацияси ўтказилди

Жигар циррози билан оғриган 26 ёшли беморга унинг акаси 30 ёшли Ҳаёт Дадахўжаев донорлигида жигар бўлаги трансплантацияси ўтказилди. Операция академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида бажарилди, деб хабар қилади «Халқ сўзи» газетаси.

Фото: xs.uz

Операция Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази директори, академик Феруз Назиров ва Россиянинг Академик В.И.Шумаков номли Трансплантология ва сунъий аъзолар Миллий тиббий тадқиқот маркази директори, академик Сергей Готье раҳбарлигида ўтди.

21 нафар шифокор, 10 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок операция жараёнида иштирок этди. Трансплантация қарийиб 15 соат давом этди. Ҳозиргача олинган барча таҳлиллар бемор ва донорнинг умумий саломатлиги яхши эканини кўрсатмоқда.


Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

Re:post
04:02, 14 Февраль 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар