27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Россия Telegram‘ни блоклашни бошлашди

ЖАҲОН
02:04, 16 Апрель 2018

Россия Telegram‘ни блоклашни бошлашди

Re:post

Бундан аввал, Telegram асосчиси Павел Дуров суднинг Россия ҳудудида мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига изоҳ берган эди

Роскомнадзор вакиллари Россиядаги алоқа операторларига Telegram мессенжерига кириш чеклаш ҳақида маълумот жўнатди, деб хабар беради «Kun» нашри.

«Роскомнадзорга Таганский туман судининг Россия ҳудудида Telegram Messenger Limited Liability Partnership маълумотни интернетда тарқатиш ташкилотчиси интернет-ресурсларига кириш чеклангани ҳақидаги қарори келиб тушди. Шу сабабдан ушбу интернет-ресурслар ҳақидаги маълумот душанба, 16 апрель куни алоқа операторларига – киришни чеклаб қўйиш мақсадида юборилди», - дейилади расмий хабар матнида.

Бундан аввал, Telegram асосчиси Павел Дуров Москва шаҳар Таганка судининг Россия ҳудудида мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига изоҳ берганди.


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

Re:post
02:04, 16 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар