27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Россия Ўзбекистонда телевидениени ривожлантиришга ёрдам беради

ЎЗБЕКИСТОН
12:04, 17 Апрель 2018

Россия Ўзбекистонда телевидениени ривожлантиришга ёрдам беради

Re:post

Учрашувда Бутун Россия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек, Россиянинг «Россия Сегодня» агентлиги, «Первый Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди, деб хабар беради АТК вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашувда Россия Президентининг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича Ишлар бошқармаси ҳамда Бутун Россия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек, Россиянинг «Россия Сегодня» агентлиги, «Первый Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда медиа алоқаларни ривожлантириш, хусусан рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва интернет тармоқларини тартибга солиш, АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли тезеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобил телевидени фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурди.

Шунингдек, томонлар россиялик режиссерларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли филм ҳамда дастурлар тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

Re:post
12:04, 17 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар