Самарқандда 12,2 километрлик трамвай йўли қуриб битказилди

ЎЗБЕКИСТОН
02:02, 14 Февраль 2018

Самарқандда 12,2 километрлик трамвай йўли қуриб битказилди

Самарқанд шаҳрида умумий узунлиги 34,8 километрлик трамвай йўллари қурилишининг биринчи босқич иккинчи йўналиши ҳам ниҳоясига етказилди

Самарқанд шаҳрида умумий узунлиги 34,8 километрлик трамвай йўллари қурилишининг биринчи босқич иккинчи йўналиши ҳам ниҳоясига етказилди деб хабар беради «Халқ сўзи» газетаси

Ўтган йилнинг 15 апрель куни узунлиги 7,2 километрдан иборат биринчи босқичнинг илк йўналиши Темир йўл вокзали — Саттепа оралиғидаги линия ишга тушган эди. Куни кеча биринчи босқичнинг иккинчи йўналиши бўлган Темир йўл вокзали — Сиёб бозори оралиғидаги узунлиги 5 километрдан иборат трамвай линиясида ҳам қурилиш ишлари якунланди. 

Янги йўналиш 18 та бекатдан иборат бўлиб, унда 8 та трамвай аниқ жадвал асосида тонгги соат 06:00 дан тунги 23:00 га қадар ҳаракатланиши режалаштирилган. Қатнов оралиқ вақти 7 дақиқани ташкил этади. 

Кейинги йилларда шаҳарнинг Рудакий ва Беруний кўчаларида реконструктсия ишлари олиб борилиши натижасида йўллар сезиларли даражада кенгайтирилди ва трамвай ҳаракатланиши учун шароит яратилди. Эндиликда ушбу қурилган трамвай линияси аҳоли зич жойлашган массивларни бирлаштириб, уларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қондиради. 

Трамвайларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида 6 та махсус электр тортиш станциялари қурилди. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўналиш бўйлаб керакли йўл белгилари ва светофорлар ўрнатилди. Рудакий ҳамда Гагарин кўчалари кесишмасида трамвайларга техник хизмат кўрсатиш депоси ҳам қурилмоқда.


Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

Re:post
02:02, 14 Февраль 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар