27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашнинг янгича таклифи билан чиқди

ЎЗБЕКИСТОН
03:04, 16 Апрель 2018

Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашнинг янгича таклифи билан чиқди

Re:post

Хизматлар электрон тизимга ўтказилиши икки омилга қаттиқ таъсир этади: ўртада инсон аралашмайди (ўз-ўзидан коррупция пасаяди) ва кўплаб ресурслар, жумладан вақт ҳамда харажатлар иқтисод қилинади

Шавкат Мирзиёев коррупция ва бюрократияга батамом барҳам бериш учун аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида Ахборот коммуникациялар ва технологияларни ривожлантиришни таклиф этмоқда, деб ёзади «Kun» нашри.

13 апрел куни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида ўтказилган йиғилишда президент коррупция ривожланишимиз олдида турган энг катта тўсқинлигини яшириб ўтирмади.

«Биз коррупция ва манманликни йўқотсак, ҳаммаси яхши бўлади. Мана, шу кунларда «Давлат хизматлари маркази»​ни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватладик. Тез орада хизмат кўрсатишда электронлаштириш кўпаяди», дейди Шавкат Мирзиёев.

Бу нима дегани?

Энди барча маълумотнома, қоғоз билан оид ҳужжатлар ана шу марказ томонидан электрон тарзда тақдим этилади.

Масалан, олий таълим муассасасида қабул имтиҳонлари учун ҳужжатларни абитуриент ўзи яшаб турган тумандан чиқмасдан, масофадан туриб, топшириши мумкин. Ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун вилоят марказидаги ЙҲХБ биносига бориб, навбат кутиши шарт эмас. Энг муҳими хизматларнинг электрон тизимга ўтказилиши икки омилга қаттиқ таъсир этади: ўртада инсон омили аралашмайди (ўз-ўзидан коррупция ҳолатларга йўл қўйиш хавфи анча пасаяди) ва кўплаб ресурслар, жумладан вақт ҳамда харажатлар иқтисод қилинади.


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

Re:post
03:04, 16 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар