27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Шавкат Мирзиёев Наманганнинг «Навбаҳор» мухлисларига 22 мингта футболка совға қилди

ЎЗБЕКИСТОН
10:04, 17 Апрель 2018

Шавкат Мирзиёев Наманганнинг «Навбаҳор» мухлисларига 22 мингта футболка совға қилди

Re:post

Шавкат Мирзиёев «Навбаҳор» жамоасининг фидойи, ашаддий футбол мухлисларига 22 000 дона футболка совға қилди

Бугун, 16 апрелда Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳи анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Навбаҳор» жамоасининг фидойи, ашаддий футбол мухлисларига футболга бўлган меҳрлари сабаб совға сифатида 22 минг дона футболка тақдим этилди.

20 апрель куни соат 18:00 да Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Бунёдкор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ташриф буюрган футбол мухлисларига мазкур футболкалар бепул тарқатилади.

Шунингдек, йиғилишда «Навбаҳор» клуби раҳбариятига тегишли ташкилий масала ҳам кўрилган. Унда, шу вақтга қадар «Навбаҳор» директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига кўпчиликка «Бунёдкор»даги фаолияти билан таниш Бахтиёр Бобоев тайинланган.


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

Re:post
10:04, 17 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар