27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Шавкат Мирзиёев собиқ Бош прокурор ҳақида тергов натижаларини телевидение орқали айтишини маълум қилди

ЎЗБЕКИСТОН
09:04, 17 Апрель 2018

Шавкат Мирзиёев собиқ Бош прокурор ҳақида тергов натижаларини телевидение орқали айтишини маълум қилди

Re:post

Бундан аввал президент Самарқандда ўтган йиғилишда 7 туман прокурорининг фаолияти ҳақида гапирганди

Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш ва садоқат билан меҳнат қилиш ҳақида гапириб, собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ва унинг ўринбосари лавозимида ишлаган икки нафар собиқ амалдорлар ҳақида вақти соати билан батафсил маълумот беришини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Kun» хабар бермоқда.

13 апрел куни Сирдарё вилоятида ўтказилган йиғилишда нутқ сўзлаган президент шундай деди:

«Собиқ Бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари ҳам қамоққа олинган. Бундан ташқари, [собиқ] МХХ раисининг 3 нафар ўринбосари ҳам қамоқда. Биттаси (Шуҳрат Ғуломов - таҳр.) умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган. Нимага? Коррупция! Вақт келади, тергов ҳаракатлари тугасин, мен ҳаммасини телевидение орқали айтаман: Бош прокурор (Рашид Қодиров назарда тутилмоқда - таҳр.) нималар билан шуғулланган.

Самарқандда ҳам 7 туман прокурори ҳар ойда бериб турган. Ҳар ойда 2 минг доллардан берган, прокурор бўлиш учун 35-40 минг доллардан берган. Тайлоқ тумани прокурори 40 минг берган бўлса, бу пулни қайтариши учун Тайлоқни сотиши керак-ку? Мана қандай вазиятда яшаганмиз», деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.​


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

Re:post
09:04, 17 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар