27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Тиббий ёрдам санитари 14 ёшли бола ўлимига сабаб бўлди

ЎЗБЕКИСТОН
04:04, 16 Апрель 2018

Тиббий ёрдам санитари 14 ёшли бола ўлимига сабаб бўлди

Re:post

Тиббиёт санитари вояга етмаган болани уриб ўлдирди

Туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 14 апрель куни Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари, 1994 йилга туғилган Ж.Қўлдошев шу қишлоқда ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, ўрта мактаб ўқувчиси 14 ёшли Қ.Валиев танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Олган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи воқеа жойининг ўзида вафот этган. Ж.Қўлдошев қўлга олинган. 


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

 

Re:post
04:04, 16 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар