27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Тошкент вилоятида сохта ИИБ ходими қўлга олинди

ЎЗБЕКИСТОН
11:04, 17 Апрель 2018

Тошкент вилоятида сохта ИИБ ходими қўлга олинди

Re:post

Улардан ички ишлар органлари ходимларининг бушлати, ЙҲХ инспектори жилети ва жезла таёқчаси олинди

12 март куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент – Ўш» ва «А-373 Гулистон – Ўш» магистрал автомобиль йўлида ИИБ хизмат кийимида сохта ЁҲХ йўл ходими хизмат олиб бораётганлиги аниқланди, деб ёзади «UzNews».

Маълум бўлишича,  «А-373 Гулистон – Ўш» магистрал автомобиль йўлидан 124 км.да, йўл четида «Нексия» машинаси олд йўловчи ўриндиғида ўтирган шахс ички ишлар органлари хизмат кийимида бўлган. Ундан ўзини таништириш сўралган. Фуқаро ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан уларга қаршилик кўрсатиб, машинани катта тезликда Оҳангарон шаҳри йўналишида бошқариб, қочиб кетади.

Ички ишлар ходимлари машина тўхтатишга эришади ва ҳайдовчи С.Ж. машинани тегишли хужжатларсиз, маст ҳолатда бошқарганлиги, ёнида бўлган сохта ЙҲХ ходими Оҳангарон туманида яшовчи Х.Х. эканлиги аниқланади.

Улардан ички ишлар органлари ходимларининг бушлати, ЙҲХ инспектори жилети ва жезла таёқчаси олинди.

Суриштирувлар мобайнида ушбу шахслар ИИБ да ишлагани, ўзларининг салбий хатти-ҳаракатлари сабабли хизматдан бўшатилгандан кейин ҳам ИИБ ходими либосини кийиб содир этган жиноий қилмишлари учун судланганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Х.Х. ва С.Ж.ларга тегишли жазо тайинланади.

Ўзбекистон қонунларига кўра, давлат хизматчиларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача жарима белгиланган.


Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

 

Re:post
11:04, 17 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар