Тошкентда 12 ёшли қиз овқатдан заҳарланиб вафот этди

ЎЗБЕКИСТОН
06:05, 16 Май 2018

Тошкентда 12 ёшли қиз овқатдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда 14 май куни 12 ёшли қиз овқатдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда 14 май куни 12 ёшли қиз тахминларга кўра овқатдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, қиз укаси билан овқатдан заҳарланиш гумони остида 1-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб келинган. Бироқ, қизнинг ҳаёти сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Шифокорлар айтишича, боланинг ҳолати меъёрга келгач, вирусология бўлимига жойлаштирилган.

Бола ва унинг бувисининг сўзларига кўра, ушбу ҳодисадан олдин у хот-дог еган, опаси эса банан билан шарбат ичган.

«Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда, текширувлар натижасида қизнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланади», — дея хабар қилди тиббиёт муассасаси вакили.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
06:05, 16 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар