27 Апрель 2018 Ташкент, +24...+15

Уруш қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик катта мукофот пули тайинланди

ЎЗБЕКИСТОН
09:04, 17 Апрель 2018

Уруш қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик катта мукофот пули тайинланди

Re:post

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ушбу ташаббусни тантанали равишда амалга ошириш топширилган

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, уруш оқибатида соғлиғини йўқотган Республика фуқароларига бирйўла 5 миллион сўм миқдорида пул мукофоти тайинланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрел куни қарор имзолаган, деб хабар беради Адлия вазирлиги ахборот-канали.

Маълум қилинишича, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ёхуд шу туфайли ногирон бўлган фуқароларга тайинланган бирйўла пул мукофоти республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Молия вазирлиги Марказий Банк билан ҳамкорликда ушбу ташаббусни тантанали равишда амалга ошириш ва пулларни эгаларига топшириш ишларини ташкиллаштириши фармон билан билдирилмоқда.

Ушбу фармон ижроси Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.


 

Re:post
09:04, 17 Апрель 2018

Кўпроқ хабарлар