Ўзбекистонда юридик маслаҳатлар порталини ишга тушириш режалаштирилмоқда

ЎЗБЕКИСТОН
03:02, 14 Февраль 2018

Ўзбекистонда юридик маслаҳатлар порталини ишга тушириш режалаштирилмоқда

«Ривожланиш стратегияси» марказида Вестминистр демократия фонди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

«Ривожланиш стратегияси» марказида Вестминистр демократия фонди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди деб ҳабар беради «spot.uz» сайти. Буюкбританияда жойлашган  Вестминистр демократия фонди Ўзбекистонга ушбу хизматни яратишда ёрдам беришга тайёр.

Вестминистр демократия фонди дастурининг раҳбари Девин Ошонесси www.citizenadvice.uk портали ҳақида гапириб берди. Унининг таъкидлашича ушбу портал хуқуқий маслаҳатга муҳтож инсонларга ёрдам беради.

Ошонесси Ўзбекистон билан ҳамкорликда  ҳам ҳудди шундай портал яратишга  тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари ҳамкорликда бошқа лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини айтди.

Ушбу фонд 1992 йили демократия ривожланган давлатларда демократик амалиётлар ва институтларни  қўллаб қуввтлаш учун яратилган.


 Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

Re:post
03:02, 14 Февраль 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар