• Август 20
  • 31℃ пасмурно
    • $7790.20
    • 8888.62
    • 115.07
    • £9945.75

    15–февраль кунига об-ҳаво маълумоти

    ЎЗБЕКИСТОН
    02:02, 14 Февраль 2018

    15–февраль кунига об-ҳаво маълумоти

    15-февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади

    Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15-февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.


    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража, Устюртнинг айрим жойларида кечаси 20-23, кундузи 15-18 даражагача совуқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.


    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 2 даражагача илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 13-18, айрим жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.


    Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланади). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ бўлади.


    Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиш эҳтимоли бор. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.


    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


    Тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.


    Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

    Re:post
    02:02, 14 Февраль 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар