• $ 8208.04
  • 9490.14
  • 123.85
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
05:10, 09 Октябрь 2018

Тошкентда алиментдан қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун хотинига бир неча юз миллион сўм тўлаб берди

Қарздор ота 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун вояга етгунга қадар бўлган миқдорда алимент пулларин олдиндан тўлашга қарор қилган

Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими қарздор М.Собировдан ундирувчи Н.Собированинг фойдасига 204 миллион сўм ундириб берди. Бу ҳақда Repost муҳбирига мажбурий ижро бюроси вакили маълум қилган.

Қарздор бир қанча муддат алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Оқибатда 4 миллиондан ортиқ қарздорлик юзага келган. Қарздор ота 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун вояга етгунга қадар бўлган миқдорда алимент пулларини – 204 миллион сўмни олдиндан тўлашга қарор қилган.  

Бюронинг маълум қилишича, аёл олдиндан тўланган пулларга ўзи ва фарзандлари учун уй сотиб олган. Бунга қадар аёл икки фарзанди билан ота-онасининг 2 хонали уйида яшаб келаётган эди.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг

Re:post
05:10, 09 Октябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×