• Август 20
  • 31℃ пасмурно
    • $7790.20
    • 8888.62
    • 115.07
    • £9945.75

    «Автотест» монополияси тугатиладими?

    ЎЗБЕКИСТОН
    03:02, 14 Февраль 2018

    «Автотест» монополияси тугатиладими?

    Ҳайдовчилик малакасини ошириш талаби фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан сақланиб қолниши мумкин

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги расмий телеграм каналида юридик шахслар ҳайдовчилариинг малака оширишига бўлган талабларини қисман бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берган.

    «Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест»нинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда», — дейилган хабарда.

    Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳар қандай автомактабларга бериш кўзда тутилмоқда.

    Бундан ташқари, вазирлик юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, ҳайдовчилик малакасини ошириш талаби фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан сақлаб қолдириш таклиф қилинмоқда.

    Re:post
    03:02, 14 Февраль 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар