• $ 8312.64
  • 9456.46
  • 125.22
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
02:11, 13 Ноябрь 2018

Президент 2019 йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгилади

2019 йилда ўзбекистонликларнинг дам олиши кутилаётган ва қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Шавкат Мирзиёевнинг 12 ноябрьда имзолаган фармонига кўра, ўзбекистонликлар 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши кутилаётган ва қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 январь – чоршанба;
22 март – жума;
2 сентябрь – душанба.

2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;
1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага;
7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;
28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.

Шунингдек, фармонда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этади.


Янгиликларнинг Телеграм канали: @RepostUZ

Re:post
02:11, 13 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×