• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
11:11, 15 Ноябрь 2018

Рамзан Қодиров 5 ёшли болакайга Mercedes совға қилди

Раҳимнинг ҳаракатлари акс этган видео Россиянинг рекордлар китобига юборилган.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 5 ёшли Раҳим Қуриевга Mercedes автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди, деб ёзади Daryo.

Раҳим бир неча кун олдин ҳеч қандай танаффуссиз 2 соат 26 дақиқа ичида ётган ҳолда икки қўлда гавдани тушириб-кўтариш машқини 4105 та бажариб рекорд қўйганди. Қодиров болакайга машина совға қилаётиб шундай деди: «Отанг сени ушбу машинада олиб юради. Сен энг яхшисига муносибсан». Болакай эса Mercedes олдида ўз машқларини Чеченистон раҳбарига намойиш этиб берди.

Маълумот учун, Раҳимнинг ҳаракатлари акс этган видео Россиянинг рекордлар китобига юборилган. Бироқ ташкилот аъзоларида бир қанча саволлар пайдо бўлган, шу сабабдан болакай машқларни бир ҳафтадан кейин қайтадан намойиш этиши маълум қилинган.


Тезкор янгиликлар телеграмда: @RepostUZ

Re:post
11:11, 15 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×