• Август 20
  • 31℃ пасмурно
    • $7790.20
    • 8888.62
    • 115.07
    • £9945.75

    Бокс бўйича чемпионлар 25 млн. сўм билан мукофотланди

    ЎЗБЕКИСТОН
    02:02, 14 Февраль 2018

    Бокс бўйича чемпионлар 25 млн. сўм билан мукофотланди

    Бокс бўйича ўтказилган «Indian Open» халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

    Ҳиндистонда 28 январидан – 1 февралигача бокс бўйича ўтказилган «Indian Open» халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «ЎзА» агенлиги.

    Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ва Бокс федерациясининг таклифи билан, мусобақада олтин медални қўлга киритган Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов, Бобо-Усмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов 25 миллион сўм билан, кумуш медали соҳиблари – Иқбол Холдоров ва Санжар Турсунов эса 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

    Шунингдек, бош мураббий Марат Қурбонов ва катта мураббий Тўлқин Қиличевга 12 миллион сўм пул мукофотлари берилди.


    Биз энг тезкор хабарларни телеграмга жойлаймиз. Бизнинг телеграмни кузитиб боринг!

    Re:post
    02:02, 14 Февраль 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар