• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЖАҲОН
01:11, 17 Ноябрь 2018

Интерполга россиялик генерал раҳбарлик қилиши мумкин

Интерполнинг аввалги раҳбари Мэн Хунвэй 2018 йилнинг 7 ноябрь куни истеъфо берган.

2019 йилда Интерполга янги раҳбар сайланиши керак. Интерполга раҳбарлик қилиш учун икки нафар номзод қўйилган: бири — айни пайтда ташкилотда президент вазифасини вақтинча бажариб турган жанубий кореялик Ким Чен Янг, иккинчиси — ташкилотнинг ҳозирги вице-президенти, россиялик Александр Прокопчук, деб ёзади Xabar, Financial Times‘га асосланиб.

Маълумот учун, Интерполнинг аввалги раҳбари Мэн Хунвэй 2018 йилнинг 7 ноябрь куни истеъфо берган. Мэн Хунвэй Хитойга кетиб, бедарак йўқолган эди. Бироз вақт ўтиб, у коррупцияда айбланиб, Хитой ҳукумати томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Бизнинг Телегра-канал: @RepostUZ

Re:post
01:11, 17 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×