• Август 22
  • 20℃ пасмурно
    • $7803.79
    • 8925.19
    • 115.70
    • £9949.83

    Чорсу меҳмонхонасининг зилзилабардошлигига аниқлик киритилди

    ЎЗБЕКИСТОН
    12:05, 16 Май 2018

    Чорсу меҳмонхонасининг зилзилабардошлигига аниқлик киритилди

    Ахмет Демир Чорсу меҳмонхонаси ҳақида фикр билдирди

    Бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. «Чорсу» меҳмонхонасининг Demir Group компанияси томонидан қайта реконструкция қилинаётганлиги бундай лойиҳалардан биридир. «Халқ сўзи» нашри ушбу компания раҳбари Ахмед Демир билан суҳбат ўтказди. 

    Унда “Чорсу” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиш ва замонавий хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этишга киритилган сармоя қиймати, меҳмонхона ишга туширилиши санаси ҳақида тўхталиб ўтилди.

    Инвесторнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳанинг қиймати 33 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, 2019 йил якунига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Лекин умумий майдони 34 минг квадрат метрлик бинони замонавий қиёфага келтириш осон бўлмаган. Чунки электр энергияси, ичимлик суви каби муҳандислик тармоқларидан узилган, лифти йўқ 24 қаватли иншоотнинг чиқинди уюмларидан тозалаб, тартибга келтиришга олти ой вақт кетган.

    Суҳбатда, шунингдек, «Меҳмонхона биноси қийшиқ, бир томонга оғган», деган гап-сўзларга ҳам аниқлик киритди.

    «Ушбу меҳмонхона биноси нафақат Ўзбекистон, балки Ҳамдўстлик давлатлари орасида ноёб ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, унинг лойиҳаси Москвада тайёрланиб, иккита шаҳар — Минск ва Тошкентда барпо этилган. Муҳандисларнинг хулосасига кўра, у бошқа бинолардан тубдан фарқ қилади. Айниқса, зилзилабардошлиги билан алоҳида ажралиб туради.

    У тўрт қисмдан иборат бўлиб, марказдаги асос атрофида учта ҳар бири мустақил бино тикланган. Улар худди қалъалар сингари ўта мустаҳкам. Энг муҳими, жуда яхши сақланган, ҳеч бир қисми қийшаймаган. Техник хулосалар унинг яна узоқ йиллар хизмат кўрсатишидан далолат бераяпти», –  дейди инвестор.


    Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

    Re:post
    12:05, 16 Май 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар