Самарқандда Дамас йўл патруль хизмати ходимини босиб кетди

ЎЗБЕКИСТОН
02:05, 25 Май 2018

Самарқандда Дамас йўл патруль хизмати ходимини босиб кетди

Ҳодиса натижасида Иброҳим Нишонов жароҳат олиб касалхонада вафот этган

Самарқандда ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқа бошқармаси маълум қилган.
 
24 май куни соат 12:05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида Дамасни бошқариб келаётган ҳайдовчи телефонда гаплашиб, хизмат олиб бораётган Вилоят Йўл патруль хизмати инспектори Иброхим Нишонов томонидан тўхтатилган. Аммо ҳайдовчи тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, Иброҳим Нишоновни қасддан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
 
Ҳодиса натижасида Иброҳим Нишонов жароҳат олиб касалхонада вафот этган. Кўрилган тезкор чоралар Дамаснинг эгаси С.Ш. эканлигини аниқлаб, уни қўлга олинган.

Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
02:05, 25 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар