• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
12:11, 17 Ноябрь 2018

Доллар курси келаётган ҳафтада яна ошиши мумкин

Биржадаги ҳафталик савдо якунлари доллар курси 6 сўмга ошишидан далолат бермоқда.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кейинги душанбадан 8277,5 сўмни ташкил этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Turon.

Маълум қилинишича, биржадаги ҳафталик савдо якунлари доллар курси 6 сўмга ошишидан далолат бермоқда. Ўтган ҳафта давомида валюта биржасида доллар курси 11 сўмга ошган. Доллар савдосининг умумий ҳажми эса $400 миллионни ташкил қилган.

Марказий банкнинг хабар беришича, доллар курси Ўзбекистонда асосан ташқи омиллар сабабли ошмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон ва Туркияда доллар курси йил давомида анча ошган.

Долларнинг расмий курси унинг биржа курсидан фарқ қилади. Расмий курс Марказий банк томонидан ҳафтасига бир марта эълон қилинади. Биржа курси эса кун якунида биржа савдосидаги талаб ва таклифга асосланиб аниқланади.


Янгиликларнинг Телеграм канали: @RepostUZ

Re:post
12:11, 17 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×