• Август 22
  • 20℃ пасмурно
    • $7803.79
    • 8925.19
    • 115.70
    • £9949.83

    Эксперт фикри: Нима учун Шавкат Мирзиёев АҚШга бормоқда?

    ЎЗБЕКИСТОН
    10:05, 15 Май 2018

    Эксперт фикри: Нима учун Шавкат Мирзиёев АҚШга бормоқда?

    Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15-17 май кунлари расмий ташриф билан АҚШда бўлади

    Тошкентдаги «Ma’no» тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти инвестициялар, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалаларини ҳал этиш ва мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишувга эришиш учун АҚШга йўл олган.

    Мазкур расмий ташриф чоғида Оқ уй маъмурияти билан кенг кўламдаги масалалар муҳокама қилинади.

    «АҚШ – бу инвестициялар, минтақавий муаммоларни ечишда ҳамкорликдир. Бинобарин, минтақавий хавфсизлик, минтақадаги мамлакатлар тараққиёти, ўсиш ва иқтисодий ривожланиш имкониятларини таъминлаш масалаларига ечим топишни хоҳлаётган Ўзбекистон учун АҚШ билан шериклик жуда муҳимдир. Президент АҚШга мазкур йўналишлар бўйича жавоблар олиш ва келишиш учун кетмоқда».

    Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кўра, бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати, айниқса, минтақавий кесимда, жуда долзарб ва янада мантиқан давом эттирилиши лозим.

    «Тошкентда Афғонистон бўйича жуда жиддий конференция ташкил этилди ва унинг ўтказилишида АҚШ асосий ҳамкорлардан бири бўлди. Лекин энди кейинги поғонага ўтиш, сўнгра масалаларни ҳал этиш керак. Сиёсий характерга эга ушбу мақсадлар ва хавфсизлик, иқтисодиёт ва инвестиция масалаларининг барчаси муҳокама қилинади. Ўйлашимча, у ерда жуда яхши ижобий натижаларга эришилади. Томонлар бунга тайёр», — дейди эксперт.


    Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

    Re:post
    10:05, 15 Май 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар