• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
10:11, 20 Ноябрь 2018

Танзила Норбоева «ишонч телефони» ишга туширилишига эркаклар қарши бўлганини маълум қилди

«Эркаклар қўзғалони» бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева аёллар учун махсус тезкор, Республика доирасида ягона қисқа рақамли «1146» «ишонч телефони» ишга туширилишига эркаклар томонидан жиддий қаршиликлар бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Тошкентдаги «City Palace» меҳмонхонасида БМТнинг «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенцияси (CEDAW) қўмитаси тавсияларининг бажарилиши юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди.

«Эркаклар қўзғалони» бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади. Биз уларга бу ҳуқуқий-маслаҳат, психологик қўллаб-қуввватлаш мақсадида ташкил этилганини тушунтирдик. Биз тушкунликка тушган аёлнинг кўнглини кўтариб, агар муаммо эркак кишида бўлса, у билан ҳам мулоқот ўтказишни кўзлаган эдик. Мақсадимиз — уларни жазога тортиш эмас, балки улар билан суҳбат ўтказиб, тўғри йўлга солиш", деди сўзга чиққан Танзила Норбоева.

Танзила Норбоеванинг таъкидлашича «1146» ишонч телефонларига қўнғироқ қилишиб, устидан шикоят тушган эркаклар жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишларидан хавотир олганлар. Ҳозирги кунгача мазкур телефонлар орқали 7 мингга яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, бир кун давомида энг кўпи билан 50−60 тага яқин қўнғироқ амалга оширилган.


Янгиликларни Телеграм-каналимизда кузатиб боринг: @RepostUZ

Re:post
10:11, 20 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×