• $ 8271.27
  • 9374.66
  • 121.79
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
02:05, 25 Май 2018

Ўзбекистонда коидабузар пиёдалар ҳам жаримага тортилиши маълум бўлди

Йўл қоидасини бузган ҳайдовчи ва пиёдалар учун жавобгарлик кучайтирилади

2018 йилнинг сўнгига қадар Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарималар миқдорини оширишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Sputnik».

Лойиҳада транспорт воситасини бошқариш маданиятини мунтазам равишда бузиб келган, шунингдек, огоҳлантирувчи чироқни ёқмасдан бир полосадан иккинчисига ўтган «йўл безорилари» ҳамда баланд овоздаги сигналлардан ноўрин фойдаланган ҳайдовчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам ўз аксини топади.

Бундан ташқари, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан, ушбу қоидабузарлик учун маъмурий қамоққа олиш чоралари кўрилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай транспорт воситасини тўхтатмаган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам жарималар миқдори оширилиши кўзда тутилган.

Янги ҳужжатда белгиланишича, шу йилнинг август ойидан бошлаб йўл қоидасини бузган пиёдалар ахборот-коммуникация воситалари орқали аниқланиб, электрон баённомалар расмийлаштирилиши йўлга қўйилади. Йўл қоидасини бузган пиёдалар учун ҳам жарималар ва жавобгарлик кучайтирилади.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
02:05, 25 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×