• Август 22
  • 20℃ пасмурно
    • $7803.79
    • 8925.19
    • 115.70
    • £9949.83

    Хитойликлар кўринмас матони ихтиро қилишди (видео)

    ЖАҲОН
    11:04, 02 Апрель 2018

    Хитойликлар кўринмас матони ихтиро қилишди (видео)

    Хитой давлат лабораторияларидан бири кўринмас мато ишлаб чиқариш учун тайёрлигини маълум қилди

    Хитойлик олимлар дунёдаги биринчи тўлиқ кўринмас материални ишлаб чиқишни якунлади, деб хабар беради «Дарё» нашри.

    Матонинг хусусиятлари квант заррачаларининг сунъий яратилган тузилмаси билан боғлиқ. Бундай материаллар инфрақизил  нурланишни синдиришнинг манфий кўрсаткичига эга бўлади. Шу сабабли улар объектларни яшириш учун жуда яхши материал бўлиши мумкин. Матонинг бир томони ўзи турган фонни акс эттиради ва уни ўзининг ич томонида кўрсатади, махсус технология эса матога орқасида турган объектни яшириш имконини беради. Маълум бўлишича, унга ҳарбийлар катта қизиқиш билдиришмоқда. 

    Саноат компаниялари кўринмас матодан дунёдаги биринчи кийим-кечак линиясини чиқаришни режалаштирмоқда, аммо биринчи навбатда мато ҳарбий ишланмалар учун хизмат қилади.


    Repost хабар ва янгиликларини Telegram'да кузатиб боринг!

    Re:post
    11:04, 02 Апрель 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар