УЗБЕКИСТАН
02:06, 28 июня 2019

InfinBANK’дан online–кредитни расмийлаштириш учун 5 та сабаб

Кафиллар, даромад тўғрисида маълумотнома ва бошқа ҳужжатларсиз, навбатсиз ва узоқ вақт ариза жавобларини куттирмасдан тақдим этиладиган кредит – замонавий технологик банк ишидаги энг муҳим хизмат ҳисобланади.

InfinBANK инновацион ечимни таклиф этади, биз эса ундан нега ҳозироқ фойланиш зарурлигини тушунтирамиз.

  1. Қоғозбозликка “йўқ!” денг: ҳаммаси online режимда 

Кредитни расмийлаштириш учун кафиллар, даромадлар тўғрисида маълумотнома, СТИР, маҳалладан маълумотнома ва бошқа бюрократик амаллар талаб этилмайди. Бунинг учун шунчаки смартфон ва интернет керак бўлади холос.

Уйдами, офисдами – аҳамияти йўқ,  қулайроқ жойлашиб оласиз, ёки коворкингда смузи ичиб туриш асносида Google play ёки App Store ресурсларидан InfinBANK иловасини юклаб оласиз, тезда рўйхатдан ўтиб кредит учун ариза юборасиз, қарорни кутасиз, пулни қабул қиласиз. Ва ўзингиз истагандек сарфлайсиз - банкка сарф-харажат мақсадлари ҳақида ҳисобот бериш шарт эмас.

Миллий валютадаги InfinBANK карталарининг эгалари учун аризани шакллантириш жараёни максимум даражада осонлаштирилган. Тизим автоматик тарзда шахсни тасдиқлашга доир барча катакчаларни тўлдиради, мижоз эса фақат керакли кредит суммасини ва ўзининг тўлов қобилияти ҳақидаги маълумотни қўлда киритади холос. Айтганча, пул айнан шу картага ўтказилади.

  1. Янгиланадиган кредит чеклови

“Хумча қайна – хумча тўхта” ёки банкнинг қулай янгилиги: Пулни олиш ва уни банкка 12 ой мобайнида ўзингиз истаган миқдорда яна қайтариш мумкин. Пул учун эса фақат бир марта мурожаат этиш талаб этилади. Кредит бўйича фоиз ставкаси фақат пул ишлатилган кунлар учун, фақатгина берилган кредит доирасида сарфланган суммага нисбатан ҳисобланади. 

  1. Ҳар қандай банк мижозлари учун осон кредит

Агар сизга кредит ҳозироқ зарур бўлса-ю, InfinBANK картасини очтиришга ҳали улгурмаган бўлсангиз, бундан асло хавотир олманг. Мобил иловада  кредит маблағи қабул қилинадиган InfinBANK кредит картасини очтириш ҳақида дарҳол ариза қолдиринг. Карта очилгач, бу тўғридаги маълумот иловада пайдо бўлади, унинг жисмоний эквивалентини эса ўзингизга қулай вақтда банкдан олиб кетишингиз мумкин.

Бошқа банкларнинг UzCard карталарини ишлатасизми? Унда кредитни автоматик тарзда сўндириш учун битта ёки бир нечта картани кўрсатсангиз бўлади.

  1. Биринчи 25 кун – бепул

Банк хизматлари бозоридаги ноу-хаудан биринчи бўлиб фойдаланиш нафақат қизиқарли, балки манфаатли ҳамдир. 1 июндан 1 сентябрга қадар InfinBANK томонидан биринчи 25 кун учун кредит бўйича фоиз ҳисобланмайдиган акция ўтказилмоқда.

  1. Қулай иловадан фойдаланиш имконияти

Кредитни расмийлаштириш ва сўндиришдан ташқари, InfinBANK яратган илова одатий пул операцияларини ҳам осонлаштиради. Омонатдан фоизлар олинг, ҳисоб ҳолатини назорат қилинг, “экспресс” ўтказмадан фойдаланинг, электрон ҳамён ёрдамида ҳеч қандай комиссиясиз ёки UzCard карталари орасида пасайтирилган 0,5% комиссия билан сўмли ўтказмаларни амалга оширинг.



KREDIT OLISH

Re:post
02:06, 28 июня 2019

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар