ЎЗБЕКИСТОН
12:10, 10 октября 2018

Қонун бузилишига йўл қўйган давлат хизматларини кўрсатувчи мингдан ортиқ ходимлар жавобгарликка тортилди

2018 йилнинг 9 ойи давомида жами 30 681та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жами 30 681та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Агентлик вакилининг Repost мухбирига маълум қилишича,  мазкур қонун бузилишларнинг 19 447 таси муддат бузилиши, 2 768 таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 2 611 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш ва бошқа турдаги қонун бузилишлардан иборат.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 722 та тақдимнома, 729 та огоҳнома киритилди, 636 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.

Таъкидлашича, киритилган таъсир чоралари натижасида 657 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 56 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда 622 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг

Re:post
12:10, 10 октября 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар