• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
04:11, 19 Ноябрь 2018

Тиматининг Тошкентдаги концерти бошқа жойга кўчирилди

Концерт майдонининг ўзгариши мухлислар томонидан келиб тушган «кўплаб илтимослар» сабаб бўлган.

Россиялик рэпер Тиматининг 27 ноябрь кунига ўтказилиши режалаштирилган концерт дастури «Халқлар дўстлиги» саройига кўчирилди. Бу ҳақда Sputnik-Ўзбекистон хабар берди.

«Таниқли рэпернинг концерти Anhor Lokomotiv паркида эмас, «Халқлар дўстлиги» саройида бўлиб ўтади. Концерт ўтказиладиган сана – ўзгармаган. 27 ноябрь соат 20:00», - дейилган ташкилотчилар тарқатган хабарда.

Маълум бўлишича, концерт майдонининг ўзгариши мухлислар томонидан келиб тушган «кўплаб илтимослар» сабаб бўлган. Чипта сотиб олишга улгурганлар чипталарни қайтариши ёки тенг қийматли чипталарга алмаштиришлари мумкин.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тимати Тошкентда концерт дастуридан ташқари, шунингдек, ўзи асос солган машҳур Black Star Burger ресторанларидан бирининг очилиш маросимида иштирок этади.


Янгиликларинг Телеграм-канали: @RepostUZ

Re:post
04:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×