• $ 8271.27
  • 9374.66
  • 121.79
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЖАҲОН
12:05, 25 Май 2018

Роналдиньо бирданига икки қизга уйланиб, трио тўй ўтказишини маълум қилди

Футболчи бир вақтнинг ўзида икки аёл — Прицсилла Коэльо ва Беатрис Соуза билан турмуш қуришни режалаштирган

Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» собиқ юлдузи Роналдиньо шу йилнинг август ойида уйланади, деб хабар бермоқда «Stadion».

У бир вақтнинг ўзида икки аёл — Прицсилла Коэльо ва Беатрис Соуза билан турмуш қуришни режалаштирган.

Маълум бўлишича, машҳур футболчи 2016 йилдан бери ҳар иккала аёл билан фуқаролик никоҳида яшаб келади. Ҳар иккисига ҳам моддий таъминлаб туради ва улар билан омма олдида кўриниш беришдан тортинмайди.

Роналдиньо уларнинг иккаласига бир вақтда — январь ойида турмуш қуриш таклифини бериб, три тўй ўтказишни режалаштирган. Аммо Бразилияда кўпхотинлик расман тақиқланган.

Айтишларича, Присцилланинг оиласи бунга қарши. Роналдиньонинг синглиси эса бу учликнинг тўйига бормаслигини айтган. Энг катта тўсиқ – бу никоҳни қонунан расмийлаштириб бўлмайди.

Роналдиньонинг араб мамлакатларидан бирига кўчиб кетишига ишониш қийин, аммо у ҳаммани ажаблантиришни яхши кўради.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
12:05, 25 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×