• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
12:11, 19 Ноябрь 2018

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Канадага боради

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Канада генерал-губернатори Жюли Пайеттга ишонч ёрлиқларини топширди.

Канада генерал-губернатори Жюли Пайетт 2019 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон президентининг Канадага ташрифини ташкил этиш бўйича комплекс сиёсий-дипломатик чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов (қароргоҳи Вашингтонда) Канада генерал-губернатори Жюли Пайеттга ишонч ёрлиқларини топширди. Генерал-губернаторнинг расмий қароргоҳидаги маросимдан сўнг бўлган учрашув чоғида Канада раҳбари Ўзбекистон «ўзининг буюк тарихи ва дунёнинг ўта муҳим қисмидаги стратегик жойлашуви билан» машҳур деб эътироф этган.

«Мен Канада компанияси «Sky Power»нинг қайта тикланувчи энергетика соҳасига катта миқдордаги инвестиция таклифи билан Ўзбекистон бозорига кириб борганини эшитишдан бағоят хурсанд бўлдим», – деган Канада генерал-губернатори Жюли Пайетт.

Жюли Пайетт Ўзбекистон ва Канада ўртасида «ҳали бажариш керак бўлган ишлар» борлигини таъкидлаган. Жумладан, у давлатлар ўртасидаги савдо ҳажмини кўпайтириш ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигига тўхталиб ўтган.


Бизнинг Телеграмдаги расмий каналимиз: @RepostUZ

Re:post
12:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×