• Июль 22
  • 38℃ ясно
    • $7787.81
    • 9100.06
    • 124.54
    • £10304.83

    «Kawasaki» Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирди

    ЎЗБЕКИСТОН
    06:04, 16 Апрель 2018

    «Kawasaki» Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирди

    Ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан ваколатли вазирликлар ва идоралар билан муҳокама ўтказиш кўзда тутилган

    Япониянинг «Kawasaki Heavy Industries» концерни Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қуришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда «Xalq so‘zi» хабар берди.

    Концерн бўлим бошлиғи Т.Такасина таъкидлашича, компания Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш ниятида.

    Унинг сўзларига кўра, «Kawasaki Heavy Industries» Ўзбекистонда GTG технологияси асосида табиий газдан бензин ажратиб оладиган завод қуриш масаласини ўрганмоқда.

    Такасинанинг фикрига кўра, компания лойиҳани амалга ошириш учун Япония ҳукуматидан молиявий кўмак олишни ҳам мўлжалламоқда.

    Шунингдек, у «Kawasaki Heavy Industries» делегацияси тез орада Ўзбекистонга ташриф буюриши ва ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан ваколатли вазирликлар ва идоралар билан муҳокама ўтказишни режалаштирилаётганини маълум қилди.


    Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

     

    Re:post
    06:04, 16 Апрель 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар