• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
12:11, 17 Ноябрь 2018

Ўзбекистонга 9 ойда келган хорижий меҳмонлар ҳисоблаб чиқилди

Хорижий меҳмонларнинг Ўзбекистонга келишидан асосий мақсад яқинларини йўқлаш ҳисобланади.

Ўзбекистонга 9 ой давомида келган хорижий фуқаролар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ошди. Умумий ҳисобда республикага 4,7 миллион хорижий меҳмон келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистонга келган хорижий фуқароларнинг асосий қисмини Қозоғистон (40,2 %), Тожикистон (24,8 %), Қирғизистон (16,7 %) ва Россия фуқаролари (7,4 %) ташкил этмоқда.

Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Германия ва Япониядан келган меҳмонларнинг умумий сони 2,5 % ташкил этди.

Хорижий меҳмонларнинг Ўзбекистонга келишидан асосий мақсад яқинларини йўқлаш (74,2%) ҳисобланади. Туристик мақсадда келган хорижлик фуқароларнинг улуши 7% ни – 327,2 минг кишини ташкил этган. Қолган меҳмонлар Ўзбекистонга даволаниш, иш ва ўқиш учун келган.


Кўпроқ ҳисоб-китоблар ҳақидаги хабарлар Телеграмда: @RepostUZ

Re:post
12:11, 17 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×