• Июль 22
  • 38℃ ясно
    • $7787.81
    • 9100.06
    • 124.54
    • £10304.83

    Коллеж битирувчилари Тошкент Юридик университетига имтихонсиз қабул қилиниши маълум бўлди

    ЎЗБЕКИСТОН
    02:04, 16 Апрель 2018

    Коллеж битирувчилари Тошкент Юридик университетига имтихонсиз қабул қилиниши маълум бўлди

    Номзодлар суҳбатдан ўтиб, бакалавр дастури бўйича 3 йиллик ўқишга қабул қилинади

    Тошкент давлат юридик университети 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлиги қошидаги коллежлар битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

    Маълум бўлишича, номзодлар суҳбатдан ўтиб, бакалавр дастури бўйича 3 йиллик ўқишга қабул қилинади. Энг асосийси — олийгоҳ битирувчиси тақсимлашга асосан 3 йил давомида узлуксиз ишлаб бериши талаб этилади.

    Бу янгилик сабабли юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгартирилади.

    Энди ҳар бир вилоятлар муайян мутахассисликларга бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан ажратилган квоталар асосида танлов асосида амалга оширилади.

    Бундан ташқари, ТДЮУ янги ўқув йилидан талабаларни магистратурага тест имтиҳонларсиз қабул қилишни бошлайди. Унинг ўрнига ёзма имтиҳон ўтказилади. Бу шартда ўқиш бир йилга узайтирилади. Магистратурага контракт тўлови бўйича квоталар сони 150 га кўпайтирилади.

    Шунингдек, университет магистратурасида янги йўналишлар очилди: "Ҳуқуқ ва Бизнес", "Ҳуқуқ ва ахборот технологиялар", "Молиявий-ҳуқуқий мониторинг" ва бошқалар.

    Бугунги кунда олийгоҳ бакалавриятда — 5 та, магистратурада 10 та йўналишлар бўйича мутахассислар ўқитилади. Бакалавриятда ўқиш 4 йил, магистратурада 2 йил ташкил қилади.


    Re:post хабар ва янгиликларининг Telegram‘да расмий канали!

     

    Re:post
    02:04, 16 Апрель 2018

    Янада кўпроқ хабарлар


    Кўпроқ хабарлар