• $ 8271.27
  • 9374.66
  • 121.79
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
12:10, 29 Октябрь 2018

Тошкентда кондиционерли янги автобуслар ҳаракатланадиган бўлди

Жорий йилда пойтахт аҳолиси учун 80 та ана шундай замонавий автобусларни етказиб бериш режалаштирилган

Пойтахт автобус саройлари 20 дона кондиционерли SAZ LE60 автобусига эга бўлди. Йил охиригача яна 60 та шундай машина ва 40 та MAN келтирилади. Бу ҳақда Газета.уз хабар қилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган дастлабки 20 та паст полли, ўртача сиғимли SAZ LE60 автобусга эга бўлди. Улар Тошкентдаги илк кондиционерли автобуслардир. Ушбу автобуснинг йўловчи сиғими 56 кишилик бўлиб (ўриндиқлар сони — 25), автомат узатмалар қутиси ўрнатилган Евро-4 стандартли Isuzu двигателлари билан жиҳозланган.

Компания матбуот хизматининг хабар қилишича, йил охиригача пойтахт автобус саройларига яна 60 та шундай автобус ҳамда 40 та катта сиғимли MAN автобуси келтирилади.

Машиналар имконияти чекланган йўловчилар учун аппарел билан ҳам таъминланган бўлиб, уларнинг салонга осонроқ чиқишлари учун оғиш хусусиятига эга.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
12:10, 29 Октябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×