Ўзбекистон 2021 йилгача лотин ёзувига тўлиқ ўтиши кутилмоқда

ЎЗБЕКИСТОН
06:05, 25 Май 2018

Ўзбекистон 2021 йилгача лотин ёзувига тўлиқ ўтиши кутилмоқда

Шу мақсадда ҳукумат ва Президент девони тегишли хизмати ўртасида махсус Ҳаракатлар режаси тасдиқланган

Ўзбекистон ҳукумати «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун қоидалари истисносиз ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўради. Бу ҳақда Telegram’даги @davletovuz канали маълумотига асосланиб«Дарё» нашри хабар бермоқда.

Шу мақсадда ҳукумат ва Президент девони тегишли хизмати ўртасида махсус Ҳаракатлар режаси тасдиқланган. Унга кўра, амалдаги қонун ҳамда ҳукумат қарори янада такомиллаштирилади.

Шу билан бирга, тегишли қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилади.

Ўзбек тилидаги реклама матнлари ва лавҳалари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши таъминланади. Республикада барча идоралар ва муассасалар учун лотин алифбоси бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

Кирилл ёзувидаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг мумтоз намуналари ва илмий адабиётлари лотин ёзувида чоп этилади. Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида фаолият юритиши тўлиқ таъминланади.

Бу 2020 йилнинг охирига қадар тўлиқ уддаланиши керак бўлади.


Repost янгиликларини Telegram‘да кузатинг!

Re:post
06:05, 25 Май 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар