• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
03:11, 19 Ноябрь 2018

Шавкат Мирзиёев телефон орқали Нурсултон Назарбоев билан нималарни гаплашди?

Мирзиёев Назарбоев билан телефон мулоқоти ўтказди.

19 ноябрь куни, Шавкат Мирзиёевнинг Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Президентлар телефон орқали мулоқот давомида юқори даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, келгуси тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида ишбилармонлик ва маданий-гуманитар дастурлар кўплиги қайд этилди: йил бошидан буён 50дан ортиқ қўшма тадбирлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилди.

Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи ишчи учрашуви жорий йилнинг март ойида Остонада бўлиб ўтган эди.


Янгиликларнинг расмий Телеграм каналимизда кузатинг: @RepostUZ

Re:post
03:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×