Наврўз байрами арафасида поезд чипта нархлари 2 баробарга арзонлашади

ЎЗБЕКИСТОН
03:03, 01 Март 2018

Наврўз байрами арафасида поезд чипта нархлари 2 баробарга арзонлашади

«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун чегирмалар эълон қилинди

Маълум бўлишича, 2018 йил 18 мартдан 22 мартгача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50%ли чегирма тасдиқланди, деб хабар берди компания ахборот хизмати.

Бундан аввал «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами муносабати билан ички йўналишларга 30% дан 50% гача чегирма эълон қилгани хақида хабар берган эдик.


Repost хабар ва янгиликларини Telegram'да кузатиб боринг!

Re:post
03:03, 01 Март 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар