• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
01:11, 14 Ноябрь 2018

Ўтган ҳафтада онлайн аукционда неча миллиардлик рақам сотилгани маълум қилинди

Сотилган давлат рақамларининг умумий суммаси 4,1 миллиард сўмдан ошди.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали умумий ҳисобда 4,1 миллард сўмдан ортиқ автомобиль рақамлари  сотилган. Бу ҳақда Товар хомашё биржаси маълумотларидан маълум бўлган, деб ёзади Spot.

Аукцион савдоларида сотилган рақамларнинг 26% биринчи тоифа, 49% иккинчи ва 25% учинчи тоифа авторақамларига тегишли бўлган.

Автомобиль рақамларининг сотиб олиш бўйича етакчиликни Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорлари эгаллаган. Улар билан тузилган битимлар 19% га тенг бўлган. Ундан кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 17% билан жойлашди.

Учинчи ўрин Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 14% ни ташкил қилади. Қолган ҳудудларнинг улуши 50% га тенг.


Янгиликларнинг Телеграм канали: @RepostUZ

Re:post
01:11, 14 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×