ЎЗБЕКИСТОН
02:08, 07 августа 2019

Қайси банкда онлайн-кредит очиш мумкин?

Пластик картага ўтказиладиган кредитларнинг илк қалдирғочлари 2016 йилда Ўзбекистонга қайтиб келди: 2017 йилнинг июль ойи охиридан бошлаб жисмоний шахслар овердрафт олишлари мумкин. Онлайн-кредитлашда ҳам умид учқунлари нур соча бошлади. Бизнинг қисқача м

Ўшандабирйўла 9 банк ўз B2B мижозлари ходимларига ва бошқа жисмоний  шахсларга овердрафт бўйича таклифлар беришди. Асосан, камида уч ой мобайнида кредит банк пластик карталари орқали маош олганларга: иш берувчининг розилиги билан ва қисқа рўйхат бўйича бўлса-да, ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бериларди. Фоиз ставкаси йиллик 16 % дан 30 % қадар бўлган оралиқда эди. Кредит олиш учун банкка бориш, барча ҳужжатларни тўлдириш ва ҳисоб рақамига пул тушишини кутиш лозим эди.

Банкка ташриф буюрмасдан кўрсатиладиган хизматларни расмийлаштириш ва олиш ривожланиш йўлида қўйилган кейинги қадам бўлди. Мобил илова орқали ўз мижозларига масофадан туриб кредит расмийлаштиришни биринчилардан бўлиб “Ўзсаноатқурилишбанк” таклиф қилди. Жисмоний шахсларга пуллар, улар қўйган гаров эвазига ва охирги 12 ой учун даромадлар тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш билан берилди. Фоиз ставкаси 47,9 %, имтиёзли давр – 1 кун, кредитнинг энг катта миқдори – 10 000 000 сўм. Маҳсулот бугун ҳам амалда.

Алоқабанк, Paycom ва Beeline қўшма лойиҳаси онлайн кредитлашда эришилган энг катта ютуқ бўлди. Бир вақтнинг ўзида Beeline мобил операторининг мижозлари бўлган банк пластик карталари эгалари Payme ва Beepul мобил иловалари орқали кичик миқдорда қарз олишлари мумкин бўлди. Қарз масофадан туриб, ҳужжатлар тақдим этилмасдан ва банкка ташриф буюрмасдан берилар эди. Пуллар бир ой муддатга, кунига 1,5 % фоиз билан берилар эди. Лойиҳа Марказий Банкнинг кредит бўйича ставкаларни йиллик 50% оширмасликка доир талабини бузган юқори фоиз ставкаси туфайли 2019 йилнинг январь ойида тўхтатиб қўйилди.

Шу йилнинг ёзида молия хизматлари бозори яна бир онлайн-маҳсулот билан тўлдирилди: InfinBank банк иловасидан чиқмаган ҳолда расмийлаштириш ва олиш мумкин бўлган кредитни таклиф қилмоқда. Илованинг ўзи баҳорда BankExpo кўргазмасида тақдим этилди. Таклифнинг асосий ўзига хос хусусиятлари бу – янгиланиб турувчи кредит лимити ва гаров, кафилларнинг мавжуд эмаслиги, ҳамда сиз туя эмаслигингизни тасдиқловчи далилларни тақдим этишнинг шарт эмаслиги. Шу тарзда InfinBANKнинг online кредитида шубҳасиз бир қатор афзалликлар мавжуд: пул олиш учун фақат бир марта мурожаат қилиш лозим, фоизлар кредит лимитининг фақат фойдаланилган қисми учун ҳисобланади, банкка нима мақсадда харажат қилингани тўғрисида ҳисобот бериш зарурати йўқ. Пулларни бир йилга 24 % дан 31,99 % қадар бўлган оралиқдаги фоиз ставкаси бўйича 16 миллион сўмга қадар беришлари мумкин. 1 сентябрга қадар банкда акция амал қилади – биринчи 25 кун кредит бўйича фоиз ҳисобланмайди.

Нега банк “йўқ” дейди

Ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида, биз Тармоқдаги online-кредитлар тўғрисидаги фикрларни ўрганиб чиқдик. Шунга ўхшаш кредитлар ҳақиқатан қулай, чунки улар биринчи навбатда масофавий ҳамда расмиятчилик каби таркибий қисмлардан холи. Билдирилган фикрлар шуни кўрсатдики, айрим мурожаат қилувчиларга рад жавоби берилади, аммо улар бунинг сабабини тушунмайдилар. Масалан, офлайнда барчаси тушунарли: пул беришдан олдин банк қарз олувчини микроскоп остида синчиклаб текширади. Одатда маълумотномалар, тасдиқномалар, гаровлар ва кафиллар сўралади. Ва, агар банк мижознинг ишончли эканига шубҳалана бошласа, унда фоизларни юқорироқ қилади, пулларни кам беради ёки умуман рад этади. Бу нарса онлайн тизимда қандай ишлаши ҳозирча унчалик ҳам тушунарли эмас. Нима сабабдан “қалтис” мижозга айланиб қолиш мумкинлигини тушуниб олишга уриниб кўрамиз.

Биринчи навбатда – бу нотўғри тўлдирилган талабнома. Паспорт маълумотларини, телефон рақамларини ёки манзилни тўлдиришда йўл қўйилган хато, ва умуман тўлдирмай кетилган қаторлар – рад этиш сабабидир.

Агар Сиз кредитни қайтариш учун етарли даромадга эга бўлмай туриб, унинг энг катта миқдорини сўрасангиз, ишониб бўлмайдиган мижозга айланиб қолишингиз мумкин. “Кўрпангга қараб оёқ узат”,-деб айтишадику. 

18 ёшга тўлмай туриб кредит олишга ёки бегона пасопрт ва қалбаки ҳужжатлар тақдим этишга бўлган уринишлар.

Олдинги қарзлар ва кредитлар бўйича тўлаш муддатини кечиктириш, ломбардга мурожаат қилиш ёки кредит олиш учун бирйўла бир неча банкка мурожаат қилиш ҳам банкни эҳтимолдаги мижознинг ҳақиқатан ишончли эканига шубҳа қилишга мажбур қилади. Ҳеч ким ўз пулларини беҳуда совуришни истамайди.

Кредитлашга доир муҳим ҳақиқатни очиб берамиз – замон билан ҳамнафас ривожланишни мақсад қилган банкларда кредит бериш тўғрисидаги қарорни автоматлаштирилган тизим – скоринг қабул қилади. Бутун жараён инсон омилини истисно этади. Унинг натижаларига кўра фоиз ставкаси қўйиладиган ва кредит лимити белгиланадиган маълумотларни таҳлил қилиш схемасини (скорингни), шунингдек кредитни маъқуллаш учун скорингнинг аниқ мезонларини ҳеч бир банк ошкор эта олмайди. Биринчи навбатда бу хавфсизлик масаласи – талабларга мослашишиб олишга қаратилган фирибгарлик уринишларини ва қонунга хилоф тарзда пул олишни истисно этиб бўлмайди.

Банк ходимларида ушбу дастурга кириш имконияти йўқ, шунинг учун ходимлардан “ёрдам” сўраш, шунингдек рад этишдан хафа бўлиш - бефойда – одамларнинг бунга алоқаси йўқ, сизга робот рад жавобини бермоқда.  

Гарчи кредит-ахборот таҳлилий маркази мамлакатда 2000 йилдан буён фаолият юритишига ва бизнинг кредит ҳамда қарзларимиз бўйича барча сўровларимиз ва тўловларимизни ўзида сақлашига қарамасдан, ҳозирча Ўзбекистонда камдан-кам одам ўз кредит тарихи ҳақида ўйлаб кўрмоқда. Яқин келажакда, Россия ва Қозоғистонда бўлгани каби, кредит тарихи инсоннинг банк билан бўлган муносабатларига жиддий таъсир қила бошлайди. Шунинг учун ўз кредит тарихимиз тўғрисида ҳозирдан ўйлашимиз керак: энг илғор ва мижозлар учун қулай имкониятлар яратган банкни танланг, талабнома ва тўловга нисбатан эътиборли бўлинг, ва кредитлардан қўрқманг. Бу қанчалик ғалати эшитилса ҳам, аммо кредит давлат учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам, тадбиркорлик учун ҳам керакли нарса.

Re:post
02:08, 07 августа 2019

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар