ЎЗБЕКИСТОН
06:03, 23 марта 2018

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Телеканал ахборот технологиялари, коммуникациялари ва инновацияларни ёритишга ихтисослаштирилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этади, деб хабар беради «Халқ сўзи» газетаси.

Вазирлик янги ташкил этилаётган телеканалга ишлаш учун бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди.

Айни пайтда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф этилдиган.

Янги телеканалнинг номи ва у қачон ишга туширилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.


Repost хабар ва янгиликларини Telegram'да кузатиб боринг!

Re:post
06:03, 23 марта 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар