• $ 8325.59
  • 9413.74
  • 124.70
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
ЎЗБЕКИСТОН
05:11, 19 Ноябрь 2018

Ўзбекистонда илк бор овозли пиёдалар йўлакчаси қурилди (фото)

Қашқадарёда янги инновацион лойиҳа асосида «Хавфсиз пиёдалар йўлакчаси» қурилди.

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Мустақиллик» кўчасида янги инновацион лойиҳа асосида «Хавфсиз пиёдалар йўлакчаси» қурилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Пиёдалар йўлакчасига 50 ва 30 метр етмасдан шовқин чиқарувчи горизонтал паласалар ўрнатилган. Уни ўрнатиш учун йўл қопламаси ярим сантиметр қалинликда қириб олиниб, сариқ рангли кўндаланг қоплама билан қопланган. Шовқин паласалари ҳайдовчини йўлакчага яқинлашаётганидан огоҳ этади. Махсус қурилмалар пиёда йўлакка кириши билан ишга тушиб, детекторлар ёрдамида йўлакка пиёда кираётганлиги тўғрисидаги сигналини йўл белгисига узатади.

Бундан ташқари, пиёда йўлакчадан ўтаётганида детекторлар ёрдамида майин товушда «пиёдалар диққатига, эшитиш ва қўл телефонларидан фойдаланманг» деб йўлакчадан ўтаётган пиёдаларни қўл телефонидан фойдаланмасликка ундайди.

Йўлакчада узоқдан кўриниб турадиган оргпластик шиша материалдан тайёрланган вертикал йўналтиргич ўрнатилган бўлиб, тунда ёруғлик тарқатадиган светодиод ҳам жойлаштирилган. Йўлнинг қатнов қисмига чиқиш жойида иккитадан, пиёдалар йўлакчасида эса 4 тадан вертикал йўналтиргич қўйилган.

Яшил ёритгичлар пиёдаларга йўналишни кўрсатади. Вертикал йўналтиргичлар йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларга ўтиш нуқтаси ҳақида ахборот беради. Кундузги ва тунги вақтларда пиёда ва ҳайдовчиларга яхши кўриниб туради.


Янгиликларни Телеграм-каналимизда кузатиб боринг: @RepostUZ

Re:post
05:11, 19 Ноябрь 2018

Янада кўпроқ хабарлар


Кўпроқ хабарлар
Re:post в ваших смартфонах
Доступно в AppStore Доступно на PlayMarket
×